Нодавлат таълим соҳасида маркетинг ва савдо бўйича консалтинг хизматлари

Қабул режасини 100% баражаринг

Обуна | Консалтинг | Менторлик | Тренинг |  Ҳамкорлик
Қабул режасини амалга ошириш
Сотув ва маркетинг

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Малайзия мамлакатларида ёшлар марказлари, болалар боғчалари, хусусий мактаблар, университетлар, таълим жамғармалари ва бошқарув компаниялари тарғиботига ихтисослашув.

Далилларга асосланган ёндашув

Маркетингда далилларга асосланиш бозор ҳажмини тўғри баҳолаш ва таълим лойиҳасининг амалга ошиш моделини тўғри танлаш имконини беради.

Ўзига хос ечимлар

Маркетинг тадқиқотлари, ота-оналар ва ўқувчилар орасида ўтказилган сўров натижаларига асосланган таклифлар рақобатчилар орасида ажралиб туришга ёрдам беради.

Кенг қамровли ёндашув

Онлайн ва офлайн реклама тармоқлари ҳамда воситаларини бирлаштирган “микс” маркетинг муваффақиятимиз гаровидир. Биз хусусий таълимнинг янги трендларини яратамиз.

Таълим бозори ҳақидаги энг сўнгги маълумотларга эга бўлиш учун обуна бўлинг

  • Батафсил бозор шарҳлари ва статистикаси
  • Янги медиа йўналишлар ва реклама воситалари
  • Бизнес жараёнлари тафсилотлари
  • Муваффақиятли стратегия ва ташвиқот намуналари
  • Инновацион ғоялар ва уларни реал ҳаётга татбиқ этиш усуллари
Батафсил

Рақамларда акс этган илғор тажриба

Таълим лойиҳалари
Қайта ишланган лидлар ва 5% конверсия
Имзоланган шартномалар
Имзоланган шартномалар умумий миқдори
Режани бажариш кўрсаткичи

Ишончли консалтинг хизматларидан фойдаланинг:

Янги таълим олувчиларни жалб қилиш

Дастлабки ва қўшимча қабул босқичлари учун
  • Ўринларни самарали тақсимлаш
  • Нархлар стратегияси ва унумли чегирмалар сиёсати
  • Медиарежа ва сотиш
Консультация

Шартномаларни узайтириш

Таълим олувчиларни кейинги йилга сақлаб қолиш
  • Мотивацион дастур
  • Лояллик дастури
  • Қайта имзолаш жараёни
Консультация

Ўз вақтидаги тўлов

Тўлов жараёнини оптималлаштириш
  • Бўлимлар ўртасида вазифаларни тўғри тақсимлаш
  • Шартнома шартларини тўғри белгилаш
  • Инсон омилини бартараф этиш
Консультация

Тўлиқ цикл

Режани ишлаб чиқиш ва жараёнга ҳамроҳлик қилиш
  • Таҳлил ва концепцияни тузиш
  • Молиявий моделни ишлаб чиқиш
  • Медиарежа ва сотиш
Консультация

Таълим соҳасидаги тажрибали мутахассислар

Олга Дя

Бизнес маслаҳатчи, маркетинг стратег, TFM Smarketing

20 йилдан ортиқ тажрибага эга амалиётчи маркетинг стратег, 2019 йилдан бери ЕТТБда аккредитациядан ўтган маслаҳатчи, 2021 йил ментори, “2019 ва 2020 йиллар энг яхши ментори”.

Хусусий мактаблар ва университетларда маркетинг ва сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда реализация қилиш бўйича:
• Astana Garden School хусусий мактаби • “Qadam school” хусусий мактаби • “Мирас” халқаро мактаби • “Мирас” болалар боғчаси • “Spectrum” халқаро мактаби • “Horison” халқаро мактаби • “Flagman” онлайн мактаби • BIG Open Day. Муаллифлик лойиҳалари • "Top of Mind Schools". • “Ardingly Astana” халқаро мактаби. • Остонадаги "Coventry University Kazakhstan" университети • "Oxus" университети (Ўзбекистон) • UDEA университети Coventry University дастурлари (Ўзбекистон)

Таълим лойиҳаларини шакллантириш:
• "54 schools" ижтимоий мактаблари • " QBS" ўғил болалар мактаби•

Ребрэндинг, “Нурсултон Назарбоев таълим жамғармаси” (NNEF Educational Foundation) жамоат фондида маркетинг бўлимини ташкил этиш.

Бахтишод Ҳамидов

Тадқиқот, таълим ва консалтинг соҳасида халқаро тажрибага эга иқтисодчи, EResearch

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон) ва Токио университетида (Япония) магистратура даражаси. Прогнозлаштириш институти ва Иқтисодий тадқиқотлар маркази илмий лойиҳалари раҳбарлик, Олий бизнес мактаби ва Сингапур менежмент институтида таълим бериш тажрибасига эга. Жаҳон банки, БМТ ва GIZда маҳаллий консультант.

1. Ўзбекистондаги хусусий олий ўқув юртлари рейтингини тузиш методологияси ва рейтинг натижалари (2024-йил)
Буюртмачи:
Ўзбекистон хусусий таълим муассасалари ассоциацияси
Натижа: Абитуриентлар ва талабаларга таълим муассасаларини танлашда тўғри танлов қилиш имконини берувчи 57 та хусусий университетлар рейтинги тузилди.

2. Ўзбекистон фуқароларини тинглаш (2021)
Буюртмачи: Жаҳон банки

Натижа: Ўзбекистоннинг турли минтақаларидаги камбағаллик даражасини баҳолаш унга қарши курашиш бўйича самарали дастурларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

3. Ўзбекистон олий таълим бозори (2024)
Буюртмачи: UDEA университети, Тошкент
Натижа: Олийгоҳларнинг ўзгарувчан бозор талабларига мослашишига ёрдам берадиган олий таълим бозори ҳажми ва замонавий тенденциялар таҳлили.

Наталя Оспанова

Иқтисодчи, маркетинг тадқиқотчиси, Alvin Market

Маркетинг тадқиқотлари бўйича мутахассис, 2006 йилдан бери Alvin Market ва ICT-Marketing компаниялар гуруҳи раҳбари.
ЕСОМАР ва KAPIOR профессионал ассоциациялари президенти, 15 дан ортиқ бизнес соҳаларида, шу жумладан таълим соҳасида B2C ва B2C бозорларида тадқиқот олиб бориш тажрибасига эга. Хусусий таълим соҳасида "Болалар нимани орзу қилади" (Остона, 2022) ва "Ота-оналарнинг фикрига кўра мактаблар рейтинги" (Остона, 2023) каби тадқиқотлар ўтказган.

Тадқиқот географияси: Қозоғистон ҳудуди, шу жумладан шаҳар ва қишлоқ жойлари, Марказий Осиё, шунингдек Россия.

Интервю олувчилар тармоғи: 18 та йирик шаҳарда 300 дан ортиқ тажрибали интервю олувчилар, маълумот тўплаш сифатини тезкор назорат қилувчи мустақил назоратчилар гуруҳи.

Фокус-гуруҳ: Олмаота шаҳрида сифатли тадқиқотлар ўтказиш ва уларни Қозоғистон, Марказий Осиё ва Россиянинг барча ҳудудларида ташкил этиш ва ўтказиш имкониятига эга.

Тадқиқот воситалари: планшетлар (CAPI), икки тилли операторлар маркази (CATI), онлайн сўровлар (CAWI), “яширин харидор”

Бизнинг лойиҳаларимиз

Очиқ эшиклар куни 2023-йилда Остона шаҳрида 1200 дан ортиқ оилалар учун 20 та хусусий мактаб тақдимотини ўз ичига олди. Лойиҳанинг мақсади реклама бюджети ва ота-оналарнинг мактаб танлаш учун қимматли вақтини тежаш бўлган.

С2С - Consorsium2Consorsium Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида таълим соҳасидаги халқаро инвестициялар лойиҳаси.

Биз билан боғланинг

Спасибо!


Ваш вопрос отправлен нашим экcпертам,
мы скоро с вами свяжемся!
Произошла ошибка! Проверьте правильность введенных данных.